Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:08 / 09.09.2015
3737
1 дақиқада ўқилади
Миграция хизмати: Суриялик қочқинлар Россияга хавф солмайди
ЕИга келаётган сурияликлар оқими Россияга хавф солмайди. Бу ҳақда Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановский баёнот берди.
“Логистика шундай тузилганки, у Россиядан ўтмайди”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Ромодановскийнинг фикрича, қочқинлар биринчи навбатда Венгрия, Македония ва Грецияга қочмоқда. У ердан улар Европанинг бошқа давлатларига ўтиб кетади.
Ромодановский юқорида тилга олинган давлатларни Россиянинг “ҳимоя ёстиғи” деб атади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш