Ўзбекистон | 08:24 / 09.09.2015
2738
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда иссиқхонасига яширинча қувур ўтказган тадбиркор газ қарийб 45 млн сўм зиён келтирди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги иссиқхоналардан бирининг эгаси туман газ тармоғига 44.7 млн сўм зиён келтирди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Тумандаги Ёнариқ қишлоғида яшовчи Салим Акбаров 80 сотих ерда иссиқхона қуриб, унга яширин йўл билан газ қувури ўтказиб келган. Бир йил давом этган ноқонуний фаолияти давомида у газ тармоғига каттагина миқдорда зиён келтирган.
Суд томонидан Акбаровга тегишли жазо тайинланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш