Жаҳон | 06:51 / 09.09.2015
2740
2 дақиқада ўқилади

Россия божхона хизмати янглишиб 407 кг спорт озиқасини ёқиб юборгани иддао қилинмоқда

Россиянинг Краснодар ўлкаси божхоначилари хато туфайли 407 кг спорт озиқасини санкцияга тушган маҳсулотлар деб ўйлаб, ёқиб юбордилар.

Жанубий божхона бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, божхоначилар июнь ойидаёқ Туркиядан ўлкадаги тижорат компанияларидан бирининг номига келган ушбу спорт озиқаси партиясини ушлаб қолишган. Сентябрда йўқ қилинган юкнинг умумий оғирлиги 532 кг ни ташкил қилди.

“Ҳужжатлар текширилганда маҳсулотлар АҚШда ишлаб чиқарилгани тасдиқланди”, деб таъкидлаб ўтилди божхона бошқармасида.

Мутахассислар теширув ўтказиб, “маҳсулотларнинг бир қисми – витаминлар ва минерал моддалар аралашмаси ҳамда шакар сиропи спортчиларнинг озиқланишлари учун тайёр маҳсулотлар бўлиб, Россияга олиб кирилиши ман қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хомашёси ва озиқ-овқатлар рўйхатига киритилган”, деб таъкидламоқдалар божхоначилар. Шунинг учун маҳсулотнинг катта қисми – 407 килограмми ёқиб юбориш билан йўқ қилинган.

Бироқ спорт озиқаси 2014 йилнинг августидан Россияга киритилиши тақиқланган санкцион маҳсулотлар қаторига кирмайди.

Бироқ божхоначилар ўзларининг ҳақликларига ишончлари комиллигини айтмоқдалар. Маҳсулотни қабул қилувчи томонга нисбатан маъмурий қоидабузарлик бўйича иш қўзғатилди ва тегишли қонунларга кўра уларга 300 минг рубль жарима солиниши мумкин.
Божхонада ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилаётгани маълум қилинди.