Иқтисодиёт | 10:00 / 09.09.2015
4991
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ўз пластик картасини истеъмолга чиқарди

КХДР мамлакат ичида ишлайдиган ўз тўлов тизимини ишга туширди, деб хабар беради Nk News портали. Картани мамлакатдаги универмагларда қўллаш мумкин. Карта ва тўлов тизими Шимолий Корея тижорий фан институти томонидан яратилди.

Картани мамлакат марказий банки ишлаб чиқаради. Шу билан бирга, экспертларнинг айтишича, марказий банк кредит карталари эмитенти бўлиши учун мамлакатда ҳуқуқий база ва тегишли инфраструктура яратилиши талаб қилинади. Шу боис, уларнинг тахминича, гап дебет карталари ҳақида кетмоқда: уларга фуқароларнинг маошлари туширилади.
Айни кунларда мамлакатда 4 турдаги дебет карталари ишлаб келмоқда.