Жаҳон | 11:59 / 09.09.2015
2644
1 дақиқада ўқилади

Туркия Афғонистондаги вакиллари сонини кўпайтирмоқчи

Туркия Афғонистондаги вакиллари сонини кўпайтирмоқчи. Туркиянинг Кобулдаги элчиси Али Саит Оқиннинг маълум қилишича, бу ерда янги консулликлар очилади.
Гап, хусусан, Ҳирот ва Қандаҳор шаҳарларида консулликлар очиш ҳақида кетмоқда.

Туркия Афғонистон фуқароларига виз беришга маълум чекловлар қўймоқда, негаки ушбу мамлакатдан бораётган абитуриентлар сони кўпаймоқда.
Айтилишича, масала бир ой ичида ҳал қилинади.