Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Реал Мадрид” FIFA 16 симуляторининг энг кучли жамоаси бўлди
Машҳур FIFA симуляторининг яратувчилари “Реал Мадрид” клубини видеоўйиннинг янги версиядаги энг кучли жамоа сифатида баҳолашди. “Реал Мадрид” клубининг умумий рейтинги 82,31 баллни ташкил қилган бўлса, “Барселона” 81,66 натижасини қайд этди.
Ушбу кўрсаткичлар клубда тўп сураётган футболчиларнинг ўрта ҳисобдаги натижалари ҳисобланади.
Маълумот учун, “мадридликлар”нинг 7 нафар футболчиси: Криштиану Роналду (93), Хамес Родригес, Тони Кроос, Лука Модрич, Серхио Рамос ва Гарет Бэйл (барчаси – 87) ҳамда Карим Бензема (86) симуляторнинг энг кучли 50 ўйинчиси қаторидан жой эгаллади.