Жамият | 10:07 / 10.09.2015
3000
1 дақиқада ўқилади

АҚШ россиялик марҳум сиёсатчини Озодлик премияси билан тақдирлади

2015 йил учун АҚШ Озодлик премияси россиялик мухолифатчи сиёсатчи, марҳум Борис Немцовга муносиб кўрилди. Бу ҳақда Вашингтон халқаро республика институтидаги маросимда айтилди.

Немцов 2015 йилнинг февралида Москвада ўлдириб кетилган эди. Мукофотни сенатор Жон Маккейн қўлидан Немцовнинг дўсти, ПАРНАС раиси ўринбосари, журналист Владимир Кара-Мурза-кичкина олди.
Ўз чиқишида Кара-Мурза марҳум дўстини “сиёсатнинг оқ қарғаси” деб атади.
Немцов премияга “Россияда демократияни ривожлантиришга бағишланган ҳаёт учун” лойиқ кўрилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш