Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:51 / 10.09.2015
3754
1 дақиқада ўқилади
Австралия ИШИДга қарши курашда яна қанча иштирок этиши маълум қилинди
Австралия ҳарбий ҳаво кучларининг ИШИДга қарши курашдаги иштироки яна 2-3 йил давом этиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Кевин Эндрюс баёнот берди.
“2-3 йил. Мен аниқ айта олмайман, лекин ростанам бу ишлар бир неча йил давом этади”, - деди у Australian Financial Review нашрига берган интервьюсида.
Илгарироқ бош вазир Тони Эббот ўз мамлакати ҳарбий кучларининг халқаро коалиция операцияларидаги иштирок яна қанча давом этиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бера олмаган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш