Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 14:19 / 10.09.2015
3019
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга америкалик сейсмолог муҳандис ташриф буюрди
Шу кунларда Ўзбекистонга Берклидаги Калифорния университети етакчи сейсмолог муҳандиси доктор Шаҳзод Тоҳиров ташриф буюрди. Айтилишича, у АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида чиқиш қилиб, биноларнинг сейсмологик мустаҳкамлашни таъминлаш омиллари ҳақида гапириб берди.
Бундан ташқари, Тоҳиров Ўзбекистондаги тарихий ёдгорликларни сақлаш борасидаги тадқиқоти билан тингловчиларни таништирди. Шундан сўнг журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтди.