Жамият | 06:51 / 10.09.2015
3869
1 дақиқада ўқилади

Пушков: Буюк Британия ташқи сиёсат борасида АҚШнинг 52-штатига айланиб бўлган

Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича раиси Алексей Пушков Буюк Британия ташқи сиёсат борасида деярли АҚШнинг 52-штатига айланган, деб айтди.

“Европада ўзининг субъективлигидан тўлиқ воз кечишга тайёр давлатлар мавжуд. Булар Болтиқбўйи давлатлари, Болгария, Руминия, Буюк Британия. Буюк Британия, менимча, ҳеч нарсага даъвогарлик қилмайди, у ташқи сиёсат борасида деярли АҚШнинг 52- ёки 53-штати ҳисобланади”, деб айтди сиёсатчи “Коммерсант ФМ” радиостанцияси эфирида.

Шу билан бирга Пушков Европа Иттифоқида ўзининг “европача қараши”га эга бўлган Италия, Австрия, Словакия каби давлатлар борлигига эътиборни қаратди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш