Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 08:55 / 10.09.2015
2423
1 дақиқада ўқилади
S&P Бразилиянинг суверен кредит рейтингини “чиқинди” босқичига туширди
Standard & Poor's халқаро рейтинг агентлиги Бразилиянинг суверен кредит рейтингини “чиқинди” босқичига туширди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
“Биз Бразилиянинг узоқ истиқболли рейтингини хорижий ва миллий валюталарда тегишли тарзда BB+ ва BBB- даражасига туширдик”, - дейилади агентликнинг расмий баёнотида.
Шу билан бирга, агентлик президент Дилма Русеф маъмуриятининг ташқи қарздорлик ва сиёсий беқарорликни бартараф қилиш йўлида олиб бораётган ишларини эътироф этди.