Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:11 / 10.09.2015
2272
1 дақиқада ўқилади
Японияда жала туфайли ўнлаб одамлар яраланди, 8 киши дом-дараксиз кетди
Японияда давом этаётган жала оқибатида камида 8 киши дом-дараксиз йўқолди, 20 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Япония метереология бошқармаси маълумотларига қараганда, Тотиги префектурасида 1 киши, Ибараки префектурасида 7 киши йўқолган. Тотиги, Ибараки, Сайтаме ва Сидзуоке префектураларида жами 20 киши жароҳатланган.
Қутқарувчилар Дзёсо шаҳрида операция олиб бормоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш