Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:02 / 11.09.2015
2286
1 дақиқада ўқилади
Мануэль Пеллегрини — Англия чемпионатининг август ойидаги энг яхши мураббийи
"Манчестер Сити" клуби клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Англия Премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши мураббийи дея, эътироф этилди. Бу ҳақида Манчестер клуби матбуот хизмати хабар тарқатган.
61 ёшли чилилик мутахассиснинг мураббийлигида "шаҳарликлар" Англия чемпионатини муваффақиятли бошлашди ва дастлабки тўрт турдa тўртта ғалабага эришишди.
Қолаверса, "Манчестер Сити" бу учрашувлар мобайнида рақиблар дарвозаларига 10 марта тўп киритиб, биронта гол ўтказиб юбормади.