Жаҳон | 23:22 / 11.09.2015
4654
1 дақиқада ўқилади

Reuters Россия Сурияга модернизация қилинган “Панцир” мажмуаларини етказиб бераётганини маълум қилди

Россия Сурияга модернизация қилинган “Панцир-С1” ракета-замбарак мажмуаларини етказиб бераётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Ғарбдаги амалдорларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Манбаларнинг айтишича, мажмуа суриялик ҳарбийлардан кўра кўпроқ россиялик ҳарбийлар томонидан ишлатилади.

Хабарда “Панцирь-С1” ҳали Сурия ҳудудига етиб келмагани айтилмоқда.