Жамият | 00:13 / 11.09.2015
3381
1 дақиқада ўқилади

Туркия Ички ишлар вазири мамлакатнинг жануби-шарқида 30 нафар курд жангариси йўқ қилинганини маълум қилди

Туркиянинг Ширнак вилояти Жизра шаҳрида ўтган ҳафтанинг жума кунидан бу ерда коммендантлик соати киритилгандан кейин 30 га яқин курд жангарилари йўқ қилинганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда Туркия ТИВ раҳбари Саломи Олтинок маълум қилди. 

Бу орада Курдистон ишчи партияси бошқача маълумотлар бермоқда. Жангариларнинг айтишича, бир ҳафта ичида 21 нафар тинч аҳоли ҳалоқ бўлган.