Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mirror: “ИШИД” хакерлари британиялик вазирларнинг ишчи жадвали ҳақида маълумотни олишга уринишди
“ИШИД” террорчилик гуруҳи хакерлари Буюк Британия вазирлари ҳақида махфий маълумотни қўлга киритишга уринишган, деб ёзмоқда Mirror газетаси.
Нашр Буюк Британиянинг хусусан ҳукумат идоралари ва армия маълумотларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Ҳукумат алоқаси маркази (GCHQ) ўтказган терговга иқтибос келтирмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, хакерлар қандайдир муҳим маълумотларни қўлга кирита олмаганлар, бироқ вазирларнинг электрон почталарини бузиб кириб, уларнинг ишчи жадвалларини билмоқчи бўлганлар.
Шу муносабат билан GCHQ амалдорларнинг тармоқдаги хавфсизлигини кучайтирди ва паролларни ўзгартирди.