Жаҳон | 18:46 / 13.09.2015
3253
1 дақиқада ўқилади

Австрия полицияси юк машинаси ичида бўлган 42 қочқиннинг ҳаётини сақлаб қолди

Австрия полицияси А8 авотрассасида рефрижератор туридаги юк машинаси ичида 42 нафар суриялик ва бошқа давлатлардан бўлган муҳожир борлигини аниқлади. Улар орасида 5 аёл ва 8 бола бўлган, деб ҳуқуқ-тартибот муассасаларига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Барча муҳожирларнинг соғлиғи яхши, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш талаб қилинмади. Уларни олиб кетаётган 2 нафар ироқлик ҳибсга олинди”, дейилмоқда хабарда.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари қочқинларни Линц шаҳридаги полиция бўлимига олиб борганлар ва бу ерда уларга керакли кўмак кўрсатилган.