Жаҳон | 08:35 / 13.09.2015
3194
1 дақиқада ўқилади

Японияда кучли ёғингарчилик туфайли дарёга “Фукусима” АЭСдаги заҳарли чиқиндилар оқиб кетди

Япониядаги “Фукусима-1” атом электр станциясидаги фалокат оқибатларини бартараф этиш пайтида йиғилган чиқиндилар солинган контейнерлар кучли ёмғирлар оқибатида Ниидагава дарёсига оқиб кетди, деб хабар бермоқда “Киодо” ахборот агентлиги. 

Баъзи контейнерлар шикастланиши оқибатида ундаги чиқиндилар сувга тушган. Шикастланган идишларнинг аниқ миқдори аниқланмади, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, сувга 240 га яқин заҳарли чиқиндилар – фалокатда йиғиб олинган заҳарли тупроқ ва ўтлар солинган идишлар оқиб кетган бўлиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш