Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция қирғоқлари яқинида 30 дан зиёд қочқин қайиқнинг чўкиши оқибатида ҳалок бўлди
Эгей денгизида Грециянинг Фармакониси ороли яқинида қочқинлар кетаётган қайиқнинг фалокатга учраши оқибатида камида 34 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Arab News нашри.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқ ёмон об-ҳаво шароити ва бортида ҳаддан зиёд кўп одам бўлгани туфайли тўнтарилиб кетган. Ҳанузгача қайиқда қанча одам бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ, шунинг учун қутқарув-қидирув операцияси давом этмоқда.
Ҳозирда қутқарувчилар 34 киши, жумладан 15 нафар бола, хусусан 4 нафар гўдакнинг жасадларини топганлар.
68 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган, яна 29 киши ўзи мустақил равишда қирғоққа чиқиб олишга муваффақ бўлган.