Жаҳон | 09:30 / 14.09.2015
2095
1 дақиқада ўқилади

Мексика ҳукумати ўзининг 2 нафар фуқароси Мисрда ҳалок бўлганини тасдиқлади

Мексика ташқи ишлар вазирлиги Мисрда саёҳларга полиция томонидан ўт очилиши туфайли 2 нафар мексикалик ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Мексика элчиси Мисрдаги шифохонага келган ва ҳужум натижасида жароҳатланганларни зиёрат қилган.

Мексика президенти Энрике Перья Ньето Миср ҳукуматидан бу ҳодиса бўйича текширувлар ўтказилиши ва айбдорлар жазоланишини талаб қилган.

Охирги маълумотларга кўра, бу ҳодиса туфайли сайёҳлар гуруҳидаги 12 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

Бундан олдинроқ, Миср полицияси хорижлик сайёҳлар гуруҳини жангарилар гуруҳи деб ўйлаб, уларга ўқ ёғдиргани хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш