Жаҳон | 19:41 / 15.09.2015
3470
1 дақиқада ўқилади

Ироқ нефть қазиб чиқаришни камайтиришга чақирди

Ироқ ҳукумати нефть компанияларидан 2016 йилда нефть қазиб олишни камайтиришни сўради. Бу ҳақда Ироқ нефть вазирлиги вакили Абдулла Маҳди ал-Омадийга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg агентлиги маълум қилди. 

“Нефть нархининг пасайиши ва давлат даромадларининг камайиши оқибатида компанияларнинг инвестицияларга сарф-харажатларини қоплай олмаяпмиз”, деб айтмоқда амалдор. Унинг айтишича, нефть қазиб олиш бўйича режани 30 сентябргача кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Айни кунда Ироқда кунига 3 млн баррель нефть олинади. Ироқ жаҳонда нефть захиралари бўйича 5- ва ОПЕК давлатлари ўртасида 2-ўринни эгаллайди. Халқаро энергетика агентлигининг маълумотларига кўра, Боғдод августда нефть сотишдан камида 4 млрд доллар олди ва бу июлдаги кўрсаткичдан 20 фоиз камроқни ташкил қилган. Шу билан бирга Ироқ ҳукуматининг мамлакатда ишловчи нефть компаниялари олдидаги қарзи 18 млрд долларга етди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш