Фан-техника | 14:12 / 15.09.2015
4218
1 дақиқада ўқилади

Jaguar’нинг биринчи кроссовери 19 м ли айлан бўйлаб ҳаракат қилди

Франкфурт автосалони арафасида Jaguar’нинг биринчи кроссовери – F-Pace Гиннесс рекордлар китобига киритилди. У 19.08 м ли айлана бўйлаб ҳаракатланди. Трюк амалга оширилган пайтда машинани британиялик каскадёр Терри Грант бошқараётган эди.

Айтилишича, компания бозорга дастлаб F-Pace’нинг First Edition номли версиясини чиқаради. Бундай автомобиллардан жами 2000 дона терилади. Улар 6 цилиндрли 380 кучли бензинли мотор ёки 3 л ли 300 кучли V6 дизелга эга бўлади.