Жаҳон | 16:14 / 15.09.2015
4954
1 дақиқада ўқилади

Жириновский Россия мадҳиясидан қардош халқлар тўғрисидаги қаторни олиб ташлашга чақирди

Россия либерал-демократлар партияси етакчиси Владимир Жириновский Россия давлат мадҳиясидаги қардош халқлар бирдамлиги тўғрисидаги қаторни олиб ташлашни таклиф қилиб чиқди. Бу ҳақда у Давлат Думаси йиғилиши вақтида маълум қилди.

“Жуда узун мадҳия, дунёдаги энг узун мадҳия. Ҳатто спортчилар сабр қилиши қийин”, – деди Жириновский. Шу билан бирга, унинг фикрича, мазкур қатор жойлашган бутун бошли тўртликни олиб ташлаш лозим.

2014 йилнинг августида Жириновский Россия гимнини 1833-1917 йилларда Россия империясининг “Яратган, шоҳни асра” билан бошланувчи мадҳиясига, Россия байроғини эса подшолик туғи (қора-сариқ-оқ рангли)га алмаштириш таклифи билан чиққан эди. Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путинга янги лавозим — олий ҳукмдорликни таклиф қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш