Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХТШ давлатлари БМТ Бош ассамблеясига коинотга қурол жойлаштирилиши тўғрисида баёнот тақдим этади
Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти аъзо-давлатлари Нью-Йоркда бўлиб ўтувчи БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессияси давомида коинотга қуролларнинг жойлаштирилиши ва халқаро терроризм масалаларида тўғрисида бир қатор ҳамкорликдаги баёнотларни тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар қилди.
“БМТ Бош ассамблеясининг 70- сессиясида коинотга қурол жойлаштиришга чек қўйиш, халқаро терроризмга қарши кураш чора-тадбирлари ва бошқа бир қатор масалаларда ҳамкорликдаги баёнотлар тақдим этиш режалаштирилмоқда”, – деди Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги ахборот манбаси.
У, шунингдек, мазкур мақсадларда ЕХҲТ билан ҳам ҳамкорлик қилинишини айтиб ўтди.