Жамият | 00:35 / 15.09.2015
4337
1 дақиқада ўқилади

Қарши университетининг сохта дипломи билан ишлаб юрган боғча мудираси бир йилдан сўнг фош этилди

Деярли 10 йил давомида турли мактабгача таълим муассасаларида тарбиячи бўлиб ишлаб келган қаршилик Дилноза Усмонова боғча мудираси бўлиш орзусида сохта диплом олди, аммо унинг бу иши 1 йилдан сўнг фош этилди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” газетасида ёритилди.

Айтилишича, 2014 йили Усмонова Қарши давлат университетида ишлайдиган Шавкат Тилововдан 3 500 долларга сохта диплом сотиб олган ва шу асосда шаҳардаги 48-сонли мактабгача таълим муассасида мудира бўлиб ишлаб келган.

Аммо дипломнинг сохталиги фош этилди. Шаҳар суди Усмоновани 1.5 йил ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди.