Спорт | 18:02 / 15.09.2015
2288
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Косово ФФни ўз таркибига қўшиш масаласи бўйича 17 сентябрь куни қарор қабул қилади

Европа футбол ассоциациялари кенгаши (УЕФА) пайшанба, 17 сентябрь куни Косово футбол федерациясини ташкилот таркибига қўшиш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино маълум қилди.

Ижроқўм йиғилиши 17-18 сентябрь кунлари Мальтада бўлиб ўтади. «Косово ФФ берган аризани кўриб чиқиш ҳам кун тартибидан ўрин олган», - дея хабар беради Инфантино.

Косово футбол федерацияси Фадил Вокррининг қайд этишича, унинг ташкилоти УЕФАга қўшилиш учун ажойиб имкониятга эга. «УЕФА Косово билан боғлиқ муаммони ҳал қилишда бош-қош бўлишга хоҳиш билдирди», - дейди у.

Косово УЕФАнинг тўлиқ аъзоси бўлиши эса анъанавий тарзда ўтказиладиган УЕФА конгрессида (2016 йилнинг март ойида Будапештда бўлиб ўтади) аниқ бўлади.