Жаҳон | 08:54 / 16.09.2015
1618
1 дақиқада ўқилади

Демократлар яна бир бор Эрон ядро дастури бўйича имзоланган шартномани бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияни рад этишди

Америка Сенатидаги демократлар вакиллари иккинчи маротаба Эрон ядро дастурига қарши тақдим этилган резолюцияни рад этишди, дея хабар бермоқда Associated Press.

Республикачилар партияси етакчисининг маълум қилишича, муҳокамалар ҳар қандай вақтда қайта бошланиши мумкин.

Биринчи марта 2015 йилнинг 10 август куни резолюция тўхтатилиб, кейинги муҳокамалар чоршанба, 17 сентябрга қолдирилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш