Люк Шоу "ПСВ"га қарши ўйинда тиззасини синдириб олди
"Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу ЕЧЛ гуруҳ босқичининг биринчи турида "ПСВ"га қарши ўтказилган сафар ўйинининг 15-дақиқасида жароҳат олди ва номаълум муддатгача сафдан чиқди.
20 ёшли ушбу футболчига майдонда 10 дақиқа давомида ёрдам кўрсатилган ва кейин Эйндховендаги шифохонага олиб кетилган.
Daily Telegraph нашри журналисти Марк Огденнинг хабар беришича, Шоунинг ўнг оёғи икки жойидан синган.
Эртага футболчи Манчестердаги шифохонаган операция қилиниш учун олиб келинади.
"ПСВ" билан ўйиннинг 15-дақиқасида рақиб жарима майдонига ёриб кирган Шоудан Эктор Морено тўпни олиб қўйган вазиятда у майдонга қулади. 10 дақиқалик танаффусдан кейин уни майдондан олиб чиқиб кетишгач, унинг ўрнига Маркос Рохо туширилди.
Бу ўйинда "МЮ" 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.