Чемпионлар Лигаси, F гуруҳи: “Динамо” Загреб “Арсенал”ни, “Бавария” эса “Олимпиакос”ни енгди
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида F гуруҳидан ўрин олган Загребнинг “Динамо”си ва Лондоннинг “Арсенал”и ўртасидаги учрашув загребликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбон жамоа учун тўпларни Хуниор Фернандес ва Алекс Окслейд-Чемберлен (автогол), мезбонлар сафида эса Тео Уолкотт киритишди.
Чемпионлар Лигаси. F гуруҳи. 1-тур
Динамо З (Загреб, Хорватия) – Арсенал (Лондон, Англия) – 2:1
Голлар: Окслейд-Чемберлен, 24 (1:0, автогол); Фернандес, 58 (2:0); Уолкотт, 79 (2:1).
Четлатиш: Жиру, 40 (Арсенал)
Гуруҳдаги параллел ўйинда Мюнхеннинг “Бавария” клуби меҳмонда “Олимпиакос”ни 0:3 ҳисобида енгди. Голлар муаллифлари Марио Гётце ва икки марта Томас Мюллер.
Олимпиакос (Пирей, Греция) – Бавария (Мюнхен, Германия) – 0:3
Голлар: Мюллер, 52 (0:1); Гётце, 89 (0:2); Мюллер, 90+2 (0:3, пен).