Жаҳон | 15:25 / 17.09.2015
2271
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги қочқинлар сони бир кунда икки баробарга ошиб кетди

Германиядаги қочқинларнинг умумий миқдори бир суткада икки баробарга ошиб кетди, деб хабар беради РИА Новости агентлиги федерал полициядаги манбага таянган ҳолда.

“Ўтган кун давомида федерал полиция бутун Германия бўйлаб 7 266 кишини қабул қилди. Улардан 7 049 нафари Австрия-Германия чегараси орқали ўтиб келди. Айни пайтда бу асосий йўналиш бўлиб, бизнинг бош кучларимиз ўша ерга ташланган", — деди полиция ходими.

Чоршанба куни полиция бир кун олдин чегарадан 3 400 қочқин ўтиб келганини маълум қилган эди. Улар асосан Сурия, Ироқ ва Афғонистон фуқароларидир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш