Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:59 / 17.09.2015
4650
1 дақиқада ўқилади
Россия ички ишлар вазири “ИШИД” сафида 1,8 минг россиялик борлигини маълум қилди
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев “ИШИД” сафида 1,8 минг россиялик борлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.
“ИИВ ҳисобига кўра, “ИШИД” сафида 1,8 минг россиялик жанг қилмоқда. Бу ҳолат юзасидан 477 жиноий иш қўзғатилган”, деб айтди Колокольцев.
Аввалроқ Россия Жамоатчилик палатасининг жамоатчилик дипломатияси ва хориждаги россияликларни қўллаб-қувватлаш комиссияси раиси Елена Сутормина “ИШИД” сафида тахминан 2,5 минг россиялик фуқаро борлигини таъкидлаб ўтган эди.