Жамият | 21:42 / 17.09.2015
5410
1 дақиқада ўқилади
Хўжайинидан "кечирим сўраётган" кучук интернетда машҳур бўлди
Интернет фойдаланувчилари Этторе лақабли жониворнинг ўз эгаси олдида ўзини айбдордек ва қилган иши учун афсусланаётган қиёфада тутиши тасвирланган видеолавҳани қайта-қайта томоша қилишмоқда.
1,5 дақиқалик ушбу лавҳада аввалига кучукнинг эгаси уни олдига чақиради ва испан тилида унга қайсидир шўхлиги учун танбеҳ беришни бошлайди. Этторе эса ўзининг айбини "тан олган" ҳолда бошини эгиб, эгасига яқин келади ва унга суйкалади.
Натижада, бу ишни маҳорат билан уддалаган Этторе ўз хўжайинининг қаҳрини юмшатишга эришади. Хўжайин уни яна эркалай бошлайди.