Европа лигасининг 1-туридаги энг йирик ҳисоб "Наполи" ва "Брюгге" ўйинида қайд этилди
17 сентябрь куни Италиянинг Неаполь шаҳрида "Наполи" Европа лигаси доирасида Бельгиянинг "Брюгге" жамоасини қабул қилди.
D гуруҳи вакиллари иштирокидаги ушбу ўйинда турнирнинг 1-туридаги энг йирик ҳисоб қайд этилди. Мезбонлар рақиблар дарвозасига 5та жавобсиз гол йўллашди.
Ўйинда Дрис Мертенс ва Кальехон 2тадан, Гамштк эса битта гол урди.
Наполи (Италия) – Брюгге (Бельгия) 5:0 (3:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 5 Кальехон, 2:0 – 19 Мертенс, 3:0 – 25 Мертенс, 4:0 – 53 Гамшик, 5:0 – 77 Кальехон.
Наполи – Рейна, Хюсай, Альбиоль, Кулибали, Гулям, Лопес Сильва, Фрелло, Гамшик (Аллан, 62), Кальехон, Игуаин (Габбьядини, 72), Мертенс (Инсинье, 75).
Брюгге – Болат, Менье, Дуарте, Мехеле, Де Бок, Вормер, Симонс, Диаби (Клаудемир, 60), Васкес (де Фо, 69), Болинголи-Мбомбо (Искьердо, 46), Леандро.
Огоҳлантириш: Симонс (90).