Спорт | 19:00 / 18.09.2015
2018
1 дақиқада ўқилади

Виталий Мутко: ЖЧ-2018 бюджети 1 млрд еврони ташкил қилади

Россия спорт вазири ва «Россия-2018» ташкилий қўмитаси раҳбари Виталий Мутко 2018 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати бюджети 1 млрд. еврони ташкил қилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Чемпионат.соm» интернет-нашри хабар тарқатди.

«Жаҳон чемпионатининг операцион бюджети тахминан 1 млрд еврони ташкил қилади. Буларнинг 90 фоизи ФИФА томонидан қопланади. Буни Олимпиада билан солиштириб бўлмайди. Улар бутунлай бошқа-бошқа мусобақа», — дея таъкидлади Мутко.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш