Жаҳон | 07:16 / 19.09.2015
4386
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилдилар

АҚШ ва Россия мудофаа вазирлари Эштон Картер ва Сергей Шойгу бу йилда биринчи марта музокаралар ўтказдилар. Бу ҳақда Пентагонга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Картернинг айтишича, давлатлар биргаликдаги саъй-ҳаракатларини “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши кураш ва Сурияда муваққат сиёсий тузумнинг ўрнатилишига кўмак беришга қаратишлари керак.

Вазирлар деярли 1 соат суҳбатлашишди. Охирги марта Шойгу Пентагон билан 2014 йилда Пентагонга Чак Хейгел бошчилик қилган пайтда алоқа қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш