Жамият | 11:27 / 19.09.2015
9345
1 дақиқада ўқилади

Интернетда қозоғистонлик чол ва кампир замонавий мусиқаларга рақс тушгани акс этган видео оммалашиб кетди

Интернетда табассум уйғотувчи яна бир видео пайдо бўлди. Ушбу видеода миллий эркаклар бош кийими кийиб олган ва рўмол ўраб олган қозоқ миллатига мансуб чол ва кампир қандайдир кўнгилочар тадбирида машҳур замонавий қўшиқларга ёшлардан қолишмаган ҳолда рақс тушаётганларининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Ролик “Вконтакте” ижтимоий тармоғидаги “Есьже, я приезжий!” гуруҳининг саҳифасида чоп этилди.

Видеода узун соқолли чол ва оқ рўмол ўраб олган кампир Reel 2 гуруҳининг “I Like To Move” (“Мадагаскар” мультфильмидаги машҳур қўшиқ) қўшиғига жўшқин ҳаракатлар билан рақсга тушаётганларини кўриш мумкин.

Бироқ чол-кампир рақсбоп ашула тугагандан кейин ҳам тўхташ ниятида эмасди. Улар кореялик реп ижрочи Psy’нинг “Oppa Gangnam Style” ашуласини эшитишлари биланоқ ашуладаги ҳаракатларга монанд ҳаракатлар билан рақсни давом эттирдилар.