Нилуфар Усмонова ногирон йигит томонидан ёзилган шеърни қўшиққа айлантирди
Ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Нилуфар Усмонова ногирон йигитнинг орзусини амалга оширди.
Унинг Шоҳруҳ Яссавий тахаллусли арт-директори бу воқеа ҳақида қуйидагича ҳикоя қилади.
"Нилуфар ўз қўшиқлари билан мухлислари қалбидан ўрин олган хонанда. Святослав унинг энг ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланади.
Жисмоний имконияти чекланган Святослав Доленконинг ёши 31да. У болалигидан мутолаага, мусиқа эшитишга ва шеърлар ёзишга қизиқади. У ўз шеърларини миллионлаб кишилар билишини ва тинглашини истар эди. Шу мақсадда у Райҳон, Шаҳзода, Лола ва Нилуфар Усмонова каби хонандалар учун рус тилида шеърлар ёзган.
Кунлардан бир куни яхши кишиларнинг ёрдами билан у мен билан боғланди ва менга ўз ишларини кўрсатди", дейди Нилуфар Усмонованинг вакили.
Ушбу танишувдан кейин кўп ўтмасдан Святослав ўзининг азалий орзусига етишган.
Нилуфар Усмонова бу йигитни овоз студиясига таклиф этган ва унинг қаламига мансуб "Потерял" номли шеърни ўзининг аввалги ижод намуналаридан бири бўлмиш "Унутгин" қўшиқ мусиқаси орқали куйлаган.
Видеони бу ерда томоша қилишингиз мумкин
Бугун интернетга Нилуфар Усмонова ҳамда Святослав Доленко ҳамкорлигидаги ижод намунаси ҳисобланувчи "Потерял" номли қўшиқ жойлаштирилди.