Спорт | 10:47 / 19.09.2015
5696
2 дақиқада ўқилади

Сардор Рашидов “Ал Жайиш” таркибидаги илк голини нишонлади

18 сентябрь куни Қатар Юлдузлар Лигасида 2-тур учрашувлари ўтказилди.

Тур доирасидан ўрин олган ўйинлардан бири “Ал Жайиш“ ва “Ал Сайлия“ жамоалари ўртасида кечди. Унда ўйин давомида катта устунликка эга бўлган мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ушбу ўйинни илк дақиқалардан асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик Сардор Рашидов Қатар Юлдузлар Лигасидаги илк голини уришга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси мазкур ўйиннинг 10-дақиқасида жарима майдони ташқарисида туриб рақиб дарвозасини ишғол этди ва ўзининг Қатар чемпионатидаги голлари ҳисобини очди. Сардор учрашувнинг иккинчи бўлимида Муҳаммад Жидога ўз ўрнини бўшатиб берди.

Ал Жайиш – Ал Сайлия 4:0
Голлар: Сардор Рашидов (10), Абдулраззоқ Ҳамдуллоҳ (36, 51), Ромарио (81)
Ал Жайиш: Ҳалифа Абубакр Ндиае, Весам Ризиқ, Мурод Нажи, Лукас Мендес, Ёсир Абубакр Исо, Абдулраззоқ Ҳамдуллоҳ (Мажид Муҳаммад), Сардор Рашидов (Муҳаммад Жидо), Отман Ал Яхри, Абдулраҳмон Муҳаммад, Ҳолди Абдулрауф, Ромарио Силва.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш