Жаҳон | 14:59 / 20.09.2015
3604
1 дақиқада ўқилади

Германияда улкан Airbus лайнери қўниш вақтида кучли шамол қаршилигига дуч келди

Германия ғарбидаги Дюссельдорф шаҳри аэропортига қўнишни амалга ошираётган Airbus А380 самолёти кучли шамол қаршилигига дуч келди.

Ён томондан урилган кучли шамол ва хўл қўниш йўлаги Airbus учувчисини чўчита олмади. У маҳорат билан дунёдаги энг йирик йўловчи ташиш самолётини Дюссельдорф аэропортига қўндира олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш