Спорт | 11:26 / 20.09.2015
3781
1 дақиқада ўқилади
Грэм Полл: Диего Коста "Арсенал"га қарши ўйиндаги қилиқлари учун дисквалификация қилиниши керак
Англиялик фахрий футбол ҳаками Грэм Полл "Челси" футболчиси Диего Костанинг "Арсенал" билан ўйинда Габриэл Паулиста ва Лоран Косьельни билан жанжаллашгани борасида фикр билдирди.
"Футбол уюшмаси Диего Костанинг "Арсенал" ҳимоячиси Лоран Косьельнини тепиши ва унинг ёнини олган Габриэл Паулистага провакация қилиб, унинг майдондан четлатилишига сабаб бўлган вазиятни муҳокама қилиши керак. Ўйин ҳаками Дин ҳам Костанинг айёрлигига ишонди ва Паулистани ноҳақ равишда майдондан четлатди, шундан сўнг камчилик бўлиб ўйнаган "Арсенал" мағлуб бўлди.
Дин Костанинг Косьельнини тепган ҳолатини ҳам кўздан қочирди. У шунчаки бу вазиятни кўрмай қолган бўлиши мумкин", дейди Полл.