Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 06:33 / 20.09.2015
2107
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Дакотада этанол олиб кетаётган 6 вагон издан чиқиб ёниб кетди
19 сентябрда АҚШнинг Жанубий Дакота штатидаги Скотленд шаҳри яқинида этанол олиб кетаётган 6 вагон издан чиқиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилди.
Маълумотларга кўра, темир йўл кесишмаси яқинида юз берган нохуш воқеа оқибатида издан чиқиб кетган вагонлар ёниб кетди. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бордилар.
Расмийлар яқин орадаги барча йўлларни ёпиб қўйишди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳалокат сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш