Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:02 / 20.09.2015
2453
1 дақиқада ўқилади
Перес: Де Хеага товон сифатида 10 млн евро тўлашимиз ҳақидаги гаплар тўғри эмас
Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеага мадридликлар сафига ўтмай қолгани учун 10 миллион евро тўланиши ҳақидаги хабарларни инкор этди.
"Мен ҳар куни Де Хеага 10 миллион евро тўланиши ҳақида эшитмоқдаман. Аммо бу ғирт ёлғон", - дейди Перес.
Эслатиб ўтамиз, Давид Де Хеа трансфер ҳужжатлари ўз вақтида етказиб берилмагани сабабли "МЮ"дан "Реал"га ўтмай қолган ва шундан сўнг манкунианликлар билан шартномасини 4 йилга узайтирган эди.