Спорт | 07:50 / 20.09.2015
3449
1 дақиқада ўқилади

Тевес “Архентинос Хуниорс”нинг 21 ёшли футболчисининг оёғини синдириб қўйди

“Бока Хуниорс” ҳужумчиси Карлос Тевес Аргентина чемпионатидан ўрин олган учрашувда “Архентинос Хуниорс” клуби яримҳимоячиси Эсекиэль Амга жиддий жароҳат етказди. 

Учрашув 2-бўлимининг ўрталарида “Ювентус”нинг собиқ ўйинчиси майдон ўртасидаги тўқнашувдан кейин 21 ёшли футболчининг оёғини синдириб қўйди.

Бироқ ҳакам Тевесда бу вазиятгача битта огоҳлантириш бўлгани учун футболчига бу қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатишни лозим топмади.

“Бока Хуниорс” ушбу учрашувда 1:3 ҳисобида меҳмонда ғалаба қозонди. Карлос Тевес қўполлигидан ташқари, рақиб дарвозасига киритган иккита тўпи билан ҳам эсда қолди. “Бока Хуниорс” 25 турдан кейин 55 очко тўплаган ҳолда чемпионатда етакчилик қилмоқда.