Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:54 / 22.09.2015
7622
1 дақиқада ўқилади
Рим папаси дунёдаги муаммоларни Россиянинг иштирокисиз ҳал қилишнинг иложи йўқлигини айтди
Рим папаси Франциск замонавий дунёдаги мавжуд муаммоларни Россиянинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди, деган фикрда. У Кубадаги ташрифи давомида шундай фикр билдирган.
"Россия билан маслаҳатлашмасдан дунёдаги муҳим муаммоларга тугал ечим топиб бўлмайди", дея қайд этган Рим папаси.
У Россиянинг Ватикандаги элчихонаси билан мустаҳкам алоқалар мавжудлигини қўшимча қилиб ўтган.
Бироз олдинроқ, Рим папаси 25 сентябрь куни Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин билан учрашишни режалаштиргани хабар қилинганди.