Россия чемпионати, 9-тур: Одил Ахмедовнинг голи “Краснодар”ни “Урал”дан мағлубиятга учрашдан сақлаб қололмади
Россия Премьер-лигасининг 9-турида “Урал” жамоаси ўз майдонида “Краснодар” устидан 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. “Урал”нинг мусобақадаги мағлубиятсиз серияси 4 ўйинга етди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида мезбон жамоа футболчиси Одил Ахмедов ўйиндаги ҳисобни очди. 36-дақиқада Вячеслав Подберёзкин ҳисобни тенглаштирди.
69-дақиқада Херсон Асеведо “Урални” ҳисобда олдинга олиб чиқди. 74-дақиқада Пабло Фонтанельо ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Айни пайтда “Краснодар” 12 очко билан жадвалда 8-ўринни эгалламоқда. “Урал” ҳам 12 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.
10-турда “Краснодар” ўз майдонида “Терек” билан, “Урал” эса меҳмонда “Рубин” билан ўйнайди.
Россия Премьер-лигаси 9-тур
Урал (Екатеринбург) – Краснодар (Краснодар) – 3:1
Голлар: Ахмедов, 22 (0:1); Подберёзкин, 36 (1:1); Асеведо, 69 (2:1); Фонтанельо, 74 (3:1).
Турнинг яна бир учрашувида “Динамо” ва “Рубин” жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд қилишди.
9-турдан кейин “Динамо” 13 очко билан жадвалда 7-ўринда бормоқда, “Рубин” эса 7 очко билан 12-ўринни эгалламоқда.
Динамо (Москва) – Рубин (Казань) – 0:0
10-турда “Динамо” меҳмонда “Крылья Советов” билан, “Рубин” эса ўз майдонида “Урал” билан тўқнашади.