Спорт | 00:23 / 23.09.2015
7285
1 дақиқада ўқилади

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Эрик Кантона ўз уйини қочқинлар оиласига бериш истагини билдирди

“Манчестер Юнайтед” клуби ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси, афсонавий Эрик Кантона суриялик қочқинлар оиласига ўз уйини ва уларни икки йиллик озиқ-овқат билан таъминлаш истагини билдирди.

“Мен ҳозир Марсель расмийлари билан бу масалани ҳал қилмоқдаман. Агар ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган кимлардир қабул қилинса, унда уларни озиқ-овқат билан ҳам таъминлаш керак.

Менинг бувам ва бувим Франко тузумидан қочишган ва Пиреней ярим оролини пиёда кесиб ўтганлар. Бу бизнинг тарихимиз, у мен учун ўз аҳамиятига эга”, деб айтмоқда Кантона.