Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:15 / 23.09.2015
4432
1 дақиқада ўқилади
Россия темир йўллари Ўзбекистонга чипталар учун 45 фоиз чегирма эълон қилди
“Россия темир йўллари” АЖ Ўзбекистон рейслари учун 45 фоиз чегирма эълон қилди. Бу ҳақда жамиятнинг матбуот хизмати хабар берди.
2015 йил сентябридан йўловчилар чипталарни чегирмалар билан харид қилиши мумкин бўлади. Махсус таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “ПФК” АЖ рейслари учун 30 ноябрга қадар, Россиянинг “ФПК” АЖ ва “УТИ” АЖ рейслари учун 1-24 декабрь оралиғида амалда бўлади.