Спорт | 12:19 / 23.09.2015
2779
1 дақиқада ўқилади

Сан-Марино ФФ: Левандовски 9 дақиқада терма жамоамиз ўз тарихида урган голларидан кўп тўп урди

Сан-Марино Футбол Федерацияси ҳам “Бавария” жамоасининг польшалик 27 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовскининг Германия Бундеслигасининг 6-тури доирасида “Вольфсбург”га қарши учрашувдаги урган “пента-трик”ига ўз муносабатини билдирди.

“Левандовски 9 дақиқа ичида терма жамоамиз тарихда урган барча голлардан кўп голни нишонлади”, – дея ҳазиломуз твит ёзилади Сан-Марино Футбол Федерациясининг твиттерида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш