Жаҳон | 00:16 / 23.09.2015
4035
1 дақиқада ўқилади

Словакия бош вазири: “Токи мен лавозимимда бўлар эканман, мамлакат квота бўйича муҳожирларни қабул қилмайди”

Словакия бош вазири Роберт Фицо унинг мамлакати Европа Иттифоқининг бошпана излаётган қочқинларни давлатлар ўртасидаги квоталар бўйича тақсимланиши бўйича режасини амалга оширишдан бош тортишини маълум қилди.

“Токи мен лавозимимда бўлар эканман, Словакия ҳудудида мажбурий квоталар бўйича муҳожирлар қабул қилинмайди”, деб айтди Фицо.

Аввалроқ ЕИ давлатлари ички ишлар вазирлари ЕИга кирувчи давлатлар ўртасида қочқинларни тақсимлаш бўйича қарор қабул қилгандилар.