Жамият | 10:58 / 24.09.2015
4375
1 дақиқада ўқилади

Гавайилик балиқчи ўзини тишлаган наҳангни савалади

Гавайилик балиқчи Брэкстон Роча уни оёғидан тишлаб олган йўлбарс наҳангни гарпун билан савалади. Бу ҳақда АР агентлиги хабар бермоқда.

27 ёшли йигитнинг сўзларига қараганда, у қирғоқ яқинида бир сув ости ғорини кўздан кечираётганида ёнига улкан наҳанг келиб қолганини кўрган.

“Унинг оғзи юзим қаршисида очиқ турарди”, - эслайди у.

У наҳангни итариб юбормоқчи бўлган, лекин денгиз сутэмизувчиси кучлилик қилиб, балиқчининг оёғидан тишлаб олган.

“У менинг оёғимни тишлаб олганида орқага чекиниб, бурнига туширдим. У оёғимни қўйиб юбориб, сузиб кетди”, - дейди Роча.

Балиқчи дўстини чақириб, фавқулодда хизматларга мурожаат қилишнинг уддасидан чиққан. Шундан сўнг воқеа ҳақида видеокамера қаршисида оёғидаги тиш изларини намойиш қилганча гапириб бериб, лавҳани Инстаграмга жойлаштирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш